МЕДИАМАРКАЗ

Янгиликлар

Эрназар-10 қудуғидан 80 минг кубметр кунлик ҳажмда газ олинмоқда

Жорий йил 11 сентябр куни Эрназар-10 қудуғида насос-компрессор қувурларини алмаштиришни ўз ичига олган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқдан саноат аҳамиятига эга бўлган газ оқими олинди. 📹

Чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 12 сентябр куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария, эпидемиология ҳамда экология талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати