МЕДИАМАРКАЗ

Янгиликлар

Назарқудуқ-1 қудуғидан чиқарилаётган газнинг кунлик ҳажми 150 минг кубметрни ташкил этди

Жорий йил 25 август куни Назарқудуқ-1 қудуғидаги насос-компрессор қувурлари алмаштирилиб, ногерметиклиги бартараф этилгач, ундан саноат аҳамиятидаги газ оқими олинди. 📹

Олинаётган газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш учун шу куннинг ўзидаёқ қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати