БИЗ КИММИЗ

Фаолиятимиз: Ўзбекистонда янги, барқарор энергетик лойиҳаларни аниқлаш, ривожлантириш, уларни илгари суриш ҳамда мамлакатнинг нефт ва газ бозорида етакчи мақомига эришиш; атроф-муҳит ва жамиятга нисбатан инновацион ҳамда ижтимоий масъул компания даражасига етишиш; табиий ресурслар, молиявий активлар ва инсон капиталидан самарали фойдаланиш


Кимлигимиз

"Epsilon Development Company LLC" (АҚШ) компаниясига 2018 йилда асос солинган.

Биз нефт ва газни қидириш, ишлаб чиқиш ҳамда қазиб чиқариш бўйича фаолияти Ўзбекистонга йўналтирилган мустақил компания сифатида гавдаланамиз.

Бизнинг вазифамиз қуйидагилардан иборат: 1) Ўзбекистонда янги, барқарор энергетик лойиҳаларни аниқлаш, ривожлантириш, уларни илгари суриш ҳамда мамлакатнинг нефт ва газ бозорида етакчи мақомига эришиш; 2) атроф-муҳит ва жамиятга нисбатан инновацион ҳамда ижтимоий масъул компания даражасига етишиш; 3) табиий ресурслар, молиявий активлар ва инсон капиталидан самарали фойдаланиш.

Drilling works

Глобал иқтисодиётга ўтишда табиий газ углерод атроф-муҳитга тарқатиш даражаси паст бўлган асосий ёқилғи ҳисобланади. Бизнинг газ активларимизни ишланмалари паст углеродли ёқилғиларни саноат ва тижорат мақсадларида фойдаланиш учун етказиб беришни ошириш ҳисобига маҳаллий ва ҳудудий иқтисодлар манфаатларига хизмат қилади.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун бу борадаги қарашларимиз билан ҳамфикр бўлган профессионаллар жамоасини шакллантирдик. Мутахассисларимизнинг аксарияти Ўзбекистонда мураккаб нефтехимия ва қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда кўп йиллик тажрибага эга.

Бизнинг лойиҳалар илғор технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилиб, ишлар жараёнида ходимларимиз ва бошқа манфаатдор тарафларга ғамхўрлик асосида олиб борилади.

Pipeline construction

Биз уч ва икки ўлчамли сейсмик қидирув ишлари ёрдамида истиқболни аниқлаб, унга баҳо берган ҳолда қийматни бунёд этамиз.

Биз тадқиқот дастурлари натижаларига баҳо берган ҳолда, қўшимча изланишлар ва бурғулаш олиб бориш ҳисобига истиқболларни кенгайтирамиз ва бу билан қийматларни оширамиз.

Биз қийматни ишлаб чиқариш ва савдо ҳисобига амалга оширамиз.

Биз қийматни давлатга – солиқ ва йиғимлар, ходимларимиз, пудратчиларимиз ва етказиб берувчиларимизга – маош, маҳсулот ва ҳизматлар учун тўлов ҳамда сармоядорларимизга – дивиденд ва капитални ўсиши ҳисобига тақсимлаймиз.