Инвестиция блокларимиз

Бизнинг барча нефт ва газ соҳасидаги лойиҳаларимиз Инвестиция битими асосида амалга оширилади. Унга кўра, қазиб чиқарилаётган углеводородлар давлат ва инвестор ўртасида 50:50 тамойили асосида тенг тақсимланади. 1, 2 ва 3 инвестиция блокларида қидирув, уларнинг баъзиларида эса қазиб чиқариш ишлари бошланган, 4 ва 5 инвестиция блокларида эса батафсил тадқиқот дастурлари кенгайтирилган тарзда режалаштириш босқичида турибди.
Йиғиш пунктлари, ўлчаш қурилмалари ва газ узатиш қувурлари сингари қатор саноат объектлари бизнинг блоклардан олинаётган нефт ва газ маҳсулотларини ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун ҳозирда қуриб битказилган. Биз нефт узатиш қувурлари, сиқув компрессор станциялари, тозалаш қурилмалари ва нефт қуйиш эстакадалари каби бошқа объектларни ҳам қуриш ёки таъмирлашни режалаштирганмиз.