ЖАВОБГАРЛИГИМИЗ

Биз ўз фаолиятимизни ходимларимиз, пудратчиларимиз ва умуман аҳолининг саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаган ҳолда олиб боришга интиламиз

Биз ўз фаолиятимизни ходимларимиз, пудратчиларимиз ва умуман аҳолининг саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаган ҳолда олиб боришга интиламиз

Ходимларимизнинг саломатлиги ва хавфсизлиги

Биз ўз фаолиятимизни ходимларимиз, пудратчиларимиз ва умуман аҳолининг саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаган ҳолда олиб боришга интиламиз ҳамда хавфдан холи ва соғлом иш жойларини яратамиз. Биз барчани иш вақтида хавфсизлик қоидаларига ва тегишли стандартларга риоя этишга чақирамиз.

Бизнинг фаолиятимизда потенциал бўлган хавфли кимё воситалари ва чиқиндиларининг тўғридан-тўғри таъсири чекланган бўлсада, биз ўз ходимларимиз ва ҳамкорларимизни ҳимоя этадиган жараёнлар ва тизимлар билан таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрамиз. Кимёвий моддалар ва чиқиндилар билан муомала қилиш зарари камороқ моддаларни танлаш, заруриятга қараб, индивидуал ҳимоя воситаларини сақлаш учун мос хоналарни танлаш, иш жойлари билан боғлиқ бўлган хатарларни баҳолаш, шунингдек, тегишли тартибларнинг мавжудлигини ўз ичига олади.