ЖАВОБГАРЛИГИМИЗ

Фаолиятимиз натижасида юзага келиши мумкин бўлган барча хатарларга баҳо бериб бошқа тегишли саъй-харакатлар, шу жумладан, ифлослантиришни олдини олиш, чиқиндиларни камайтириш ҳисобига, хатарларни қисқартирамиз

Атроф-муҳитга таъсир

Қидирув-излов ва қазиб чиқарувчи компания сифатида фаолиятимиз табиий ва инсонларнинг яшаш муҳитига таъсир этиши мумкин эканлигини тушуниб етамиз.

Экологик хавфсизлик бўйича юқори халқаро стандарт талабларига мос келиш учун фаолиятимиз натижасида юзага келиши мумкин бўлган барча хатарларга баҳо бериб бошқа тегишли саъй-харакатлар, шу жумладан, ифлослантиришни олдини олиш, чиқиндиларни камайтириш ҳисобига, хатарларни қисқартирамиз.

Соҳамиздаги йирик авария ҳолатлари ва экологик вазиятлар сезиларли моддий хатар етказади ва уларнинг олдини олиш қатъий хавфсизлик стандартлари, ўқитиш хамда доимо янгиланиб борадиган, фавқулоддаги вазиятларда харакат режаси ёрдамида амалга оширилади.

Биз томонимиздван замонавий, энг янги ускуна ва технологиялардан фойдаланиш атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишни камайтиради.

Лойиҳаларнинг тугатилиши ва ишлаб чиқаришдан олинганидан сўнг, тугатиш фонди амалга киритилиб, бизнинг инвестиция блокларимиздаги тупроқни қайта ишлаш ишлари олиб борилади.