ЖАВОБГАРЛИГИМИЗ

Маҳаллий инфратузлимани яхшилаш ҳамда
таълим ва тиббий ташаббусларни тадбиқ этиш
эвазига ижобий ижтимоий - иқтисодий таъсир кўрсата олиш имконияти бизлар учун мамнуният бағишлайди

Жамият ва маҳаллий аҳоли билан ҳамкорлигимиз

Биз тўғридан-тўғри объектларимиз яқинида яшайдиган аҳолига ўз фаолиятимиз билан таъсир этишимиз мумкинлигини тушунамиз, шунингг учун ҳам ишларнинг бошиданоқ улар билан ҳамкорлик қиламиз.

Атроф-муҳит, саломатлик ва хавфсизликка хатарли таъсирларни камайтириш, шу жумладан, сув ресурслари, кимёвий моддалар ва чиқиндиларни бошқариш бизнинг устувор вазифамиз этиб белгиланган.

БМТнинг «Барқарор тараққиёт мақсадлари» (БТМ)нинг ҳамма мақсадларининг ҳам бизнинг фаоляитимизга алоқаси бўлмасада, биз БМТнинг матрицасидан манфаатдор томонлар учун фаолиятимиздаги барча потенциал оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш учун фойдаланамиз. Шу йўсинда биз потенциал салбий таъсирларни камайтириш ва социал – иқтисодий нафни кўпайтиришга эришамиз.

Биз маҳаллий инфратузилмани, ижобий ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан йўллар ва сув сифатини яхшилаш, шунингдек, таълим ва тиббий ташаббусларни амалга ошириш ҳисобига воқеъликка ижобий таъсир кўрсата олишимиздан мамнунмиз.

Миллий даражада биз аҳолини эҳтиёжини қоплаш учун ижтимоий йўналтирилган нархларда газ етказиб берамиз. Бу эса бизнинг ижтимоий мажбуриятларимизнинг тамал тошидир.

Биз шунингдек, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар беморларига хизмат кўрсатадиган юксак замонавий онкология маркази ва клиникасини бунёд этиш ҳисобига миллий соғлиқни сақлаш тизимига ўз салмоқли ҳиссамизни қўшамиз.

Био ҳилма-ҳилликка таъсирни баҳолар эканмиз, биз яшаш жойи, экотизим ва турларни ҳимоя этишга интиламиз.