ЖАВОБГАРЛИГИМИЗ

Биз манфаатдор томонлар ва атроф-муҳит олдида ўз зиммамизга олган мажбуриятларимизни илғор тажрибаларга таянган ҳолда масъулият билан бажарамиз

Корпоратив бошқарув

Epsilon компанияси корпоратив маданиятининг асосий тамойили шундаки, бизнинг асосий бойлигимиз хам жисмоний, хам ақлий маънода - инсонлардир.

Биз фаолиятимизнинг барча йўналишларида хатарларни бошқариш бўйича энг самарали усулларни қўллаймиз.

Хатарларни бошқариш бизнинг кўзлаган мақсадларимизга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг Тошкент шаҳридаги раҳбарият гуруҳларимиз ва жойлардаги жамоаларимиз тармоқдаги илғор тажриба асосида хатарларни ва келиб чиқиши мумкин бўлган таъсирларига баҳо берган ҳолда аниқлаб, активларимизни химоя этиш ва такомиллаштириш учун уни бошқарадилар.

Хусусан, биз иш жараёнида қабул қилинаётган асосий қарорлар моҳиятини атроф-муҳитга хавфсиз таъсир ҳамда ишчи-ходимларимиз, пудратчиларимиз ва бошқа инсонларга хатардан холи иш шароити яратишга қаратганмиз.

Бизнинг манфаатдор тарафлар билан ўзаро ҳамкорлигимиз очиқлик, ишонч ва ҳалоллик тамойиллари асосида қурилган. Нефт-газ лойиҳаларимизни амалга оширишдан тушган даромадларнинг маълум қисми Ўзбекистондаги муҳим ижтимоий лойиҳалар учун йўналтирилади.