ЖАВОБГАРЛИГИМИЗ

Биз иш юритишдаги Ахлоқ-одоб кодексимиздан барча ишчи-ходимлар, маҳсулот етказиб берувчи ва бизнес ҳамкорларимизни хабардор этамиз хамда турли даражадаги бошқарувчиларимизни унга қатъий амал қилишларига ундаймиз

Бизнинг Ахлоқ-одоб кодексимиз

Биз ўз фаолиятимизни ҳалол ва муносиб тарзда олиб борамииз ҳамда қабул қилувчи томон, БМТ, АҚШ, ЕИ нинг савдони (импорт-экспорт) тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатлари ва чекловларига (санкция) риоя этамиз.

Биз контрагентларимиз, яъни мижоз, пудратчи, маҳсулот етказиб берувчи, агент, профессионал маслаҳатчи, қўшма корхоналар бўйича ҳамкорлар ҳамда бошқа хар қандай бизнес хамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишга интиламиз. Ушбу муносабатлар шаффоф, ишлар бўйича ҳисобдорлик ҳамда амалдаги барча қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши асосида ўрнатилади. Шундан келиб чиқиб, уларнинг ишончлилига баҳо берилишида зарур чораларни кўрамиз.


Чекловларга риоя этиш бўйича сиёсатимиз

АҚШда рўйхатга олиниб, унинг юрисдикцияси доирасига кирувчи компания сифатида, шунингдек, бошқа давлатларда АҚШ билан бизнес олиб борувчи компаниялар, шахслар ва Америка маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланувчи, ўзига бўйсинувчи шўъба корхоналарига эгалик қилган ҳолда биз зарур талабларга риоя этиш маданиятига амал қиламиз.

Чекловларга амал қилиш учун биз хатарларни баҳолашга асосланган ёндашувни қўллаймиз. Биз томонимиздан чекловларга риоя этиш бўйича Дастур ишлаб чиқилиб, жорий этилган ҳамда мунтазам равишда янгиланиб боради. У бизнинг фаолиятимиз ва иш юритадиган бозорларимизга шунингдек, бизнинг хатарлар профилига таъсир этувчи омилларга татбиқ этилган.


Пул ювилишига қарши кураш

Биз пул ювилиши, коррупция ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича амалдаги қонунлар ва низомларга қатъий амал қиламиз. Хатарларни баҳолаш асосидаги эҳтиёткорлик тамойилларига амал қилган ҳолда фақат қонуний манбалардан олинган маблағлар ҳисобига қонуний фаолият олиб борувчи контрагентлар билан бизнес юритишга интиламиз.


Порахўрлик ва коррупцияга қарши харакат

Биз ҳох хусусий ёки давлат секторида бўлишидан қатъий назар, бизнес юритишимиз жараёнида молиявий манфаатдорлик ёки бошқа ноқонуний устунлик берилиши учун тўғридан тўғри ёки билвосита ҳеч кимга пора бермаймиз ва олмаймиз. Биз порахўрлик ва коррупцияга қарши қаратилган барча қонуний ҳужжатларга риоя этамиз, шунингдек, контрагентларимиз ҳам худди шундай уларга амал қилиши учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.


Иш юритишдаги Ахлоқ-одоб кодексини жорий этиш

Биз иш юритишдаги ахлоқ-одоб Кодексимиздан барча ишчи-ходимлар, маҳсулот етказиб берувчи ва бизнес ҳамкорларимизни хабардор этамиз хамда турли даражадаги бошқарувчиларимизни унга қатъий амал қилишларига туртки берамиз.