Связаться с нами

CALL US: (+998) 71-231-00-54

MAIL US: info@epsilon-development.com

Саноат лойиҳалари

Ўзбекистоннинг ривожланаётган иқтисодиётида қурилиш ва транспорт инфратузилмасининг ошиб бораётган ҳажми занглашдан ҳимояланган катта миқдорда турли хил метал конструкцияларни талаб қилади. Шуларни ҳисобга олиб, компания иссиқ руҳ билан қоплаш технологиясидан (пўлат ёки қуйма қисмларга руҳ қоплама)фойдаланган ҳолда Тошкент вилояти «Ангрен» Эркин иқтисодий зонасида занглашга қарши ҳимояланган металл конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича завод қурилишини режалаштирмоқда. Австриянинг Oberhofer Projektmanagement GmbH компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган завод йилига 38 минг тонна руҳланган пўлат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Жами инвестиция миқдори 100 млн. еврони ташкил қилади. Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар экологик хавфсизликнинг Европа стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Австрия мутахассислари маҳаллий ходимларни ишлаб чиқаришни бошқариш ва сифатни таъминлашда техника хавфсизлги масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ёрдам кўрсатадилар. Занглашган ҳимояланган металл конструкциялардан фойдаланиш автомобилсозлик саноати (шу жумладан автомобиль ромлари ва мотор ишлаб чиқариш) кўприклар ва устунлар турли девор тўсиқлари (шу жумладан, йўлл тўсиқлари), нарвон қурилмалари саноат ишлаб чиқариш, омборхоналар ва юқори қаватли бинолар қайта тикланувчи энергия манбалари қуриламалари қувурлар, тунука ва профиллар ҳаракатланувчи таркиб қишлоқ хўжалиги ускуналари радио миноралари нефть ва газконлари учун бурғилаш ускуналари кранлар ва ишчи платформалар