Компания табиий газ ишлаб чиқаришни оширмоқда


Култоқ-Қамаши инвестиция блоки ҳудудидаги Шимолий Гирсон кони, 4-сонли газ қудуғида шу йилнинг 28 июлида ўта юқори босимли кислота аралашмаси ёрдамида ерости газ қатламларини ёриш (ГРП – гидроразрыв пласта) ишлари амалга оширилди. 29 июл 22:00 да кучсиз газ оқими кузатилди. 30 июлгача қудуқдан олинадиган саноат газини қазиб олишни суткасига 100 минг куб метрга етказиш учун зарур амалий ишлар бошлаб юборилди.