Epsilon нефть булоғини очди!



Компания 28 июнда Култоқ-Қамаши инвестиция блоки ҳудуди, Муродқудуқ конидаги консервация ҳолатидаги биринчи қудуқда капитал ремонт ишларига киришган эди. Барча ишлар қисқа муддатда 3 августгача амалга оширилиб нефт-тортар насос ускунаси келтирилиб ўрнатилди. 4 августдан бошлаб қазиб олина бошланган нефт хомашёсини кўпайтириш мақсадида мутахассислар режалаштирилган техник тадбирларни амалга оширишга киришдилар.