Ҳуқуқий маълумот

Ушбу саҳифа мазкур Интернет-сайтда жойлаштирилган маълумотларга кириш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқингизни белгилайди. Илтимос, диққатликда унинг мазмуни билан танишиб чиқинг.

Умумий қоидалар

Мазкур Интернет-ресурс Epsilon Development LLC ("EPSILON") компаниясининг расмий сайти бўлиб ҳисобланади. Ушбу сайтда чоп этилган барча маълумотларнинг муаллифлик ва бошқа хуқуқлари EPSILON компаниясига тегишлидир; маълумотларнинг маълум қисми EPSILON розилиги билан жойлаштирилиши мумкин. Ушбу сайтга кирувчи сифатида унинг турли бўлимларини Интернет орқали кузатиш, шунингдек, шахсий эҳтиёжларингиз учун турли маълумотларни чоп этишингиз мумкин.

Epsilon Development LLC АҚШнинг Делавэр штатида, маъсулияти чекланган жамият сифатида рўйхатдан ўтказилган.

EPSILON сайтидаги маълумот

Мазкур веб-сайтнинг мақсади EPSILON хақидаги ношартномавий маълумотларни, шунингдек унинг фаолияти ва қадриятларини тақдим этишдан иборат. EPSILON ушбу сайтда берилаётган маълумотлар аниқ, хаққоний ва ўз вақтида янгиланиб берилишига интилиб, шунингдек, бунда ёритилган маълумотларни дастлабки огоҳлантиришсиз исталаган вақтда ўзгартириш хуқуқини ўз зиммасида қолдиради. Шунга қарамай, EPSILON сайтда жойлаштирилган маълумот ёки янгиликларни хаққоний, аниқ, янгиланганлиги ёки узил-кесиллилигига кафолат беролмайди. Шундан келиб чиқиб, унда жойлаштирилган ва сиз томонингиздан хар қандай мақсадларда фойдаланилган маълумотлар учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Мазкур сайтда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланган хар бир шахс, буни ўз жавобгарлиги ҳисобига амалга оширади. Сайтдаги қайсидир маълумотларга таянишингиздан олдин EPSILON дан унинг хаққонийлигини тасдиқлатиб олиш тавсия этилади.

Татбиқ этиладиган қонунлар

Мазкур сайт АҚШ нинг Делавэр штатидаги EPSILON томонидан назорат этилиб, бошқарилади. EPSILON сайтдаги маълумотлар бошқа жойларда фойдаланиш учун яроқли ёки мумкин бўлган деб кафолот бермайди. EPSILON сайтга киришни бошқа худудларда қонун таъқиқлаган бўлса, шунингдек ундаги маълумотларнинг мазмуни ноқонуний эканлиги эътироф этилган бўлган ҳолатларда жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Сайтга ўзга ҳудудлардан кирган шахслар буни ўз ташаббусларига кўра амалга оширадилар ва ўз маҳаллий қонунлари асосида жавобгар ҳисобланадилар. Сайтда жойлаштирилган маълумотлар учун хар қандай киритилган даъволар АҚШ қонунчилиги асосида тартибга солинади, сайтга кирувчилар эса узил-кесил АҚШ судларининг юрисдикциясига рози бўладилар.

Бошқа Интернет-сайтларга ҳаволалар

Мазкур сайтда маълум бир мавзу бўйича бошқа Интернет ресурсларга автоматик равишда ҳавола таклиф этилиши мумкин.Бу ҳолат EPSILON нинг бошқа сайт ёки унинг соҳиблари билан бирон бир алоқаси борлигини англатмайди. Сиз эҳтимол бу сайтлардаги маълумотларни қизиқарли деб баҳоласангизда, EPSILON уларда берилган маълумотлар учун жавобгар эмас, зотан мазкур маълумотлар EPSILON томонидан текшириб кўрилмаган ва тасдиқланмаган. Агарда сиз бошқа ресурсга йўналтирилган бўлсангиз, “орқага” стрелкасини босиб, ёки сайтимиз манзилини (www.epsilon-development.com) киритиб, бизнинг сайтга яна қайта киришингиз мумкин.

Фирибгарлик

EPSILON онлайн ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай инвестициявий ёхуд мансаб имкониятларини таклиф этмайди. Фирибгарлар томонидан молиявий йўқотишлар ҳамда шахсий маълумотлар ўғирланишига олиб келувчи турли ҳилдаги усуллар қўлланилиши мумкин. Сиз инвестиция киритиш ёки ишга жойлаштириш борасида қайсидир ўзга Интернет-манба билан битим тузган тақдирингизда EPSILON компанияси бу амалингиз учун масъулиятли ва жавобгар ҳисобланмайди.