Экологик масъулият

Энг аввало, нефть ва газ компанияси бўлганимиз сабабли, бизнинг фаолиятимиз атроф-муҳит ва инсон яшаш муҳити билан чамбарчас боғлиқ эканлигини ва унга турли йўллар билан таъсир қилишини яхши биламиз.
Атроф-муҳитнинг юқори халқаро стандартларига эришиш мақсадида, бизнинг режалаштирилаётган фаолиятимиз натижасида келиб чиқиши мумкин бўлганбарча салбий хатарларни, шу жумладан атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва чиқиндиларни камайтириш чора-тадбирларини баҳолаймиз ва уларни қисқартириш ишларини амалга оширамиз. Бизнинг соҳамизда йирик фавқулодда ҳолатлар ва экологик ҳодисалар сезиларни даражада моддий йўқотишларни келтириб чиқариши мумкин ва бу эса ўз навбатида хавфсизликнинг юқори стандартлари, ходимларни малакасини ошириш ва доимий равишда фавқулорда вазиятларда янгиланган ҳаракатлар режаларини тузиш орқали бартараф этилади.
Илғор ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинган замонавий янги ускуналар ва технологиялардан фойдаланиб, атроф муҳитга салбий таъсирни камайтириш учун барча чоралар кўрилади. Лойиҳалар тугатилиши ва фойдаланишдан чиқарилишида инвестиция блокларидаги ерларга ишлов бериш учун тугатиш жамғармаси маблағларидан фойдаланамиз.