Бизнинг ишбилармонлик ҳулқи қоидаларимиз


Ҳалқаро ва мезбон мамлакат қонунчиликларига риоя қилган ҳолда

Биз ўзимизнинг барча ишларимизни виждонан ва муносиб равишда амалга оширамиз, ва савдони [импорт ва экспорт] ва санкцияларни тартибга солувчи БТМ, АҚШ, ЕИ ва мезбон мамлакатнинг амалдаги барча қонунлари ва қоидаларига риоя қиламиз.

Биз ўзимизнинг ишбилармон контрагентларимиз бўлган мижозлармиз, пудратчилармиз, таъминотчилармиз, агентлармиз, профессионал консултантлармиз, Қўшма корхона бўйича шериклармиз ва бошқа ҳар қандай ишбилармон шерикларимиз билан шаффофлик, ҳисобдорлик асосида ва барча тегишли қонунлар ва меъёрий хужжатларга риоя қилган ҳолда ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу мақсадда биз уларнинг яҳлитлигини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган оқилона ва тегишли чораларни кўрмоқдамиз

«Пул ювиш» билан курашиш

Биз, «пул ювиш», коррупция ва терроризмни молиялаштириш билан курашиш тўғрисидаги амалдаги қонун ва қоидаларга риоя қилишга интилмоқдамиз. Таваккалчиликга асосланган эҳтиёткорлик жараёнларига амал қилган ҳолда, биз фақат қонуний ишбилармонлик фаолиятига жалб қилинган контрагентлар билан ва фақат қонуний манбалардан олинган фондлар билан иш олиб боришга интиламиз.

Порахўрлик ва коррупция

Биз фаолият юритиш ёки молиявий наф олиш мақсадида, гоҳ у хусусий секторда гоҳ давлат секторида бўлсин, бевосита ёки билвосита пора ёки бошқа ноқонуний афзалликларни бермаймиз ҳамда олмаймиз. Биз порахўрлик ва коррупцияни таъқиқловчи барча қонун ва қоидаларга риоя қиламиз ва, бизнинг таъминотчилармиз, пудратчиларимиз ва Қўшма корхона шерикларимиз ҳам шундай йўл тутишлари учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Саломатлик, хавфсизлик ва фаровонлик

Биз ходимларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қиламиз ва уларниг хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари учун ҳаракат қиламиз. Шунинг учун, биз ходимларимизга ва шартнома бўйича ишлаётган ходимларга халқаро миқёсида тан олинган саломатлик, хавфсизлик ва моддий фаровонлик меъёрларига мос келадиган меҳнат муҳитини яратишга интиламиз ва мажбуриятларимизни бажаришда бошқалар таъсир ўтказиши мумкин бўлган хавфларни амалий жиҳатдан паст даражада бўлишини таъминлаймиз.

Биз, шунингдек, нефт ва газ саноатидаги корхоналаримиз ўзига хос авария хавфларини келтириб чиқариши мумкинлигини ва шу сабабли бундай хавфлар тегишли ва самарали бошқарувни талаб қилишини англаймиз.

Корпоратив фуқаролик

Маъсулиятли корпоратив фуқаролик ташкилот бўлиб, биз бирга ишлайдиган уюшма олдидаги ҳамда ҳамюртларимиз манфаатлари йўлидаги вазифаларимизни бажаришга қатъиятлик билан киришганмиз.

Биз, фаолиятимиз бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган уюшмалар билан таълим, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар каби турғун дастурлар орқали алоқаларимизни ривожлантирмоқдамиз.

Атроф муҳитга бўлган таъсир

Биз мажбуриятларимизни экологик жиҳатдан маъсулиятли тарзда бажаришга интиламиз. Нефть ва газ қидириш ва қазиб олиш ишлари билан шуғулланувчи компания сифатида, фаолиятимиз асосан табиий муҳитга таъсир этишини ҳамда ўзаро таъсир қилишини англаймиз, ва бизнинг узоқ муддатли муваффақиятимиз экологик кўрсаткичларнинг юқори стандартларига эришишимизга боғлиқ эканлигини тан оламиз.

Биз атроф-муҳитга зарар етказишдан ва уюшмаларга тегишли таъсирлардан ўзимизни четлаб ўтишга интиламиз. Бизнинг соҳамиздаги бошқа инсонлар ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда ишлаган ҳолда, биз энг яхши амалиётлар тўғрисидаги тушунчаларимизни кенгайтирмоқдамиз ва экологик муаммоларни бошқаришни доимий равишда такомиллаштириб борамиз.

Ишбилармонлик ҳулқи қоидаларини амалга ошириш

Биз, Ишбилармонлик ҳулқи қоидалари тўғрисида барча ходимларимизга, таъминотчиларимизга ва ишбилармон шерикларимизга хабар берамиз ва барча даражадаги иш бошқарувчиларимизни уни назорат қилиб боришларига чақирамиз.